ЯНГИЛИКЛАР » БОШКА ЯНГИЛИКЛАР

ФАРМ-КЛУБИМИЗ ҲОКИМ КУБОГИДА ИШТИРОК ЭТАДИ

Киритилган сана: 02.02.2012.

Муборакда янги мавсумга тайёргарлик кўраётган биринчи лигадаги фарм-клубимиз «Машъал-Академия» яқинда иккита ўртоқлик учрашуви ўтказди. Дилшод Андаев шогирдлари аввалига «Насаф» ёшлари билан беллашиб, бу ўйинда ҳисоб очилмади. Кейин эса «Шўртан» ёшларига қарши кечган баҳсда 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди. Бунда биздан Темур Бекчанов гол муаллифи бўлди. Яна бир голни эса ғузорликлар аъзоси ўз дарвозасига киритиб қўйди.

Ҳозирда «академиячилар» кунига икки маҳалдан машғулот ўтказишмоқда. Жамоа катта мураббийи Мақсуд Ирисбаевнинг маълум қилишича, айни пайтда 29 нафар футболчи машғулотларда иштирок этмоқда. Лекин янги мавсум учун заявка қилинаётганда 25 футболчи рўйхатдан ўтади. Яна бир янгилик сифатида шуни айтишимиз мумкин, фарм-клубимиз ҳар йил анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган Қашқадарё вилоят ҳокими Кубогида иштирок этади. Мазкур мусобақа 12 февралдан бошланиши кутиляпти. Жамоамизнинг ҳозирча ПФЛ Кубогида қатнашиш-қатнашмаслиги номаълум.

ЎТГАН УЧРАШУВ

19 МАЙ, 2012
4:0
Андижон   Машъал

НАВБАТДАГИ УЧРАШУВ

15 ИЮНЬ, 2012
:
Локомотив   Машъал

СЎРОВНОМА

«Машъал»дан янги мавсумда нимани кутяпсиз?
Натижалар
Сўровномалар архиви

ТАВАЛЛУД КУНИНГИЗ БИЛАН

Шерзод Абдураимов
Дарвозабон
09.05.1995
Хуршид Суюнов
Ярим ҳимоячи
20.05.1992
Аслиддин Абдиев
Ҳужумчи
14.05.1995
ФАЁЗ АЗИМҚУЛОВ
Ярим ҳимоячи
26.05.1992
УЙҒУН БОБОНАЗАРОВ
Ҳужумчи
27.05.1994
ҚУРБОНОВ ИЛҲОМ АБДУҒАНИЕВИЧ
бош директор
28.05.1983
ФОМИЧЕВ Владимир Александрович
Бош мураббий
18.05.1954